Bosh menyu

 

ANDIJON DAVLAT TIBBIYOT INSTITUTI

2005-2006 УКУВ ЙИЛИДА МАГИСТРАТУРАНИНГ СИНОВ-ИМТИХОНЛАРИНИ
УТКАЗИШ ТАРТИБ-КОИДАЛАРИ

     1. Андижон Давлат тиббиёт институтига магистрларни кабул килиш Узбекистон Республикаси таълим муассасаларига кабул килиш, буйича Давлат комиссияси томонидан кириш синовлари натижаларига кура, тупланган балларнинг рейтинг тизими буйича амалга оширилади.
     Магистратурага кабул барча учун (хам грантлар, хам тулов-контракт буйича) тенг хукуклилик, ягона кабул коидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш синовларида энг юкори балл туплаган кирувчиларнинг давлат грантлари буйича биринчи навбатда кабул килиниш хукуки таъминланади. Колган кирувчилар балллар рейтинги асосида белгиланган тулов-контракт квоталари доирасида кабул килиш хукукига эгадирлар.
     Танлов АДТИда магистрлик мутахассислиги, укитиш тилига кура алохида утказилади.
     2.Магистратурага укишга кирувчилар 3 та фандан синов имтихон топширадилар:
     а. Ихтисослик фани буйича (ёзма тест ва огзаки синов).
     б. Демократик жамият куриш назарияси ва амалиёти асослари фани буйича (ёзма тест-синов).
     в. Чет тиллари фани буйича (ёзма тест-синов).
     3. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) 3-10 август кунлари утказилади. Кириш синовлари жадвалини институт кабул хайъати тузади ва ректор томонидан тасдикланади.
     4. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) утказилишига кадар, синов фанлари буйича консультациялар ташкил этилади. Консультациялар жадвали институтнинг кабул комиссияси томонидан ишлаб чикилади ва ректор томонидан тасдикланади.
     5. Тест утказиш; арафасида институтнинг кабул комиссияси Магистратурага кирувчиларнинг гурухлар буйича руйхатларини гурухларнинг бинолар ва аудиториялар буйича жойлашиш тартиби ва жойлаштириш чизмаси (схемаси) ол дин дан эьлон тахтасига илиб куйилади. Магистратурага кирувчи чизмани диккат билан урганиб тест учун зарур булган бинонинг номи (каерда жойлашганлиги), аудитория номери, кайси каватда эканлиги ва бошка керакли маълумотларни эслаб колиши шарт.
     6. Магистратурага укишга кирувчи ёзма тест ва огзаки синовларига паспортини шахсан курсатган холда аудиторияга киритилади.
     7. Тест утказиладиган куни Магистратурага кирувчиларни бино ичкарисга киритиш эрталаб соат 730 да бошланиб, 15 дакика давом этади. Киришдан олдин навбатчиларга паспорт шахсан курсатилиши шарт. Соат 7 дан сунг кечикнб келганлар, кандай сабаб булишидан катъий назар, тест утказилаётган хоналарга киритилмайди. Аудиториялардаги столларнинг устида жавоблар варакасининг остига куйиш учун картон когозлар куйилган булади. Соат 8°° да ичига жавоблар варакаси солинган саволлар китоби таркатилади ва тест-синов бошланган деб хисобланади. Саволлар китобини синчиклаб текшириб чикинг. Агар тест саволлари типографик хато ёки бошка сабабларга кура тула нашр килинмаган булса, дархол аудитория рахбарига хабар беринг. Сиз тулдирган жавоблар варакаси билимингизни бахолашда асосий хужжат хисобланади. Уни тулдиришда хатоликка йул куйманг! Жавоблар варакасини гижимлаш, четларини букиш. хар хил хираликда буяш. турли белгилар куйиш асло мумкин эмас. Китобчада 100 савол келтирилган. Хар бир саволга 5 тадан (А, В, С, Д, Е) жавоб берилган булиб, Магистратурага кирувчи улардан факат битта тугрисини китобчадан белгилаб, кейинчалик жавоблар варакасига кучириши керак. Жавобларни танлаш учун 100 та саволга 2.5 соат вакт ажратилади. Берилган саволлар хар хил мураккаблик даражасига эга. Вактингизни шундай таксимлашингиз керакки хамма саволларга жавоб топишга улгуринг. Саволларга жабоб танлашингизда ишни нисбатан енгил саволардан бошлаб, сунгра мураккаброк саволларга утишингизни тавсия киламиз. Агар Магистратурага кирувчи битта саволга иккита ёки бир неча жавобни белгиласа, ушбу саволга балл берилмайди.
     8. Мутахассислик буйича огзаки-синов эрталаб соат 800 да бошланади. Бу синовга хам паспорт шахсан курсатилган холла киритилади. Магистратурага кирувчи ушбу фан буйича комиссия раисининг рухсати билан билет олади. Билетга тайёргарлик куришга 20 дакика вакт берилади. Бунда билет саволларига жавоблар конспекти ёзиб олиниши шарт. Магистратурага кирувчи билет саволларига жавобни 3 кишидан иборат комиссия аьзоларига топширади.
     9. Кириш синовларининг натижалари бахолаш мезонларига мувофик балл билан белгиланади ва кайдномаларга (иловада келтирилган шакл 1-5) киритилади. Кайдномалар фан буйича имтихон комиссиясининг аъзолари, кабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ва кабул комиссиясининг раисига такдим этилади.
     10. Ииститутнинг магистратурасига укишга кабул килинган шахсларнинг синов ишлари уларнинг шахсий хужжатлар йигма жилдларига тикиб куйилади. Укишга кабул килинмаганларнинг синов ишлари 6 ой давомида сакланади, сунг белгиланган тартибда йук килинади.
     11. Кириш синовларини кайта топшириш ман этилади.
     12. Институтда белгиланган тартибда апелляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади. Укишга кирувчи, синов натижасидан норози булган та?дирда, синов натижалари эълон килинган вактдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция килиш хакида ариза билан институт кабул комисиясининг раиси ёки апелляция (норозилик) комиссиясининг раиси номига ариза билан мурожат этиши мумкин. Апелляция хакидаги аризани куриб чикиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.
     13. Кириш синовларидан муваффакиятли утган шахслар мутахассислик (ихтисослик) буйича ажратилган уринлар квотасига мувофик, синовларда туплаган умумий балларининг рейтинг тизими буйнча институт кабул хайъатиининг карори билан укишга кабул килишга тавсия этиладилар ва бир катор Давлат комиссияси томонидан тасдикланади.
     14. Тулов-контракт асосида укишга кирувчиларни кабул килиш; юридик ёки жисмоний шахслар томонидан укиш учун белгиланган маблаг микдори, белгиланган тартибда утказилгандан сунг 15 сентябрдан кечиктирилмай, институт ректорининг буйруги билан расмийлаштирилади.

sahifa yangilandi:  23.06.2005 y.